Россия ва Ўзбекистон Москва-Андижон йўналиши бўйича поездлар қатновини тиклади

Дата: 17:07, 05-12-2016.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Россия ва Ўзбекистон узоқ муддатли танаффусдан сўнг Москва-Андижон йўналиши бўйича поездлар қатновини тикладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“149/150 рақамли янги поезд Москва-Андижон йўналиши бўйлаб 2016 йил 16 декабрдан бошлаб юра бошлайди. Йўловчиларга қулай бўлиши учун ҳамда қўшимча йўловчи олиш мақсадида у Тошкент орқали ўтади”, - деб таъкидлашди “Ўзбекистон темир йўллари” ДАКда.

Эслатиб ўтамизки, бугунги кунда ўзбек темир йўллари РФнинг Новосибирск, Оренбург, Челябинск, Уфа, Самара, Волгоград, Саратов ва бошқа шаҳарларига қатнамоқда.

Темир йўлчилар келаси йил охирига қадар узунлиги 325 км бўлган Қарши-Термиз темир йўлини электрлаштириш ишини якунлашни режалаштирмоқдалар. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: