Россия ва Ўзбекистон мудофаа вазирлари ўринбосарлари ҳарбий-техник ҳамкорликни муҳокама қилдилар

Дата: 17:53, 30-06-2015.

Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – Яқинда Россия Федерации мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири ўринбосари Нурмуҳаммад Муллабоев билан учрашди ва ҳарбий-техник ҳамкорликни муҳокама қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу учрашув Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг Санкт-Петербургдаги йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.

“Учрашув доирасида Россия ва Ўзбекистон мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари бўйича фирк алмашилди. Томонлар ўзаро муносабатларнинг дўстона характерини таъкидлаган ҳолда, уларни янада фаоллаштириш йўлида тўсиқлар мавжуд эмаслигини айтиб ўтдилар, – дейилади РФ Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати ва ахборот бўлими хабарида.

Бундан ташқари, Анатолий Антонов икки мамлакат миллий ҳавфсизлигини оширишга қаратилган ҳарбий алоқаларнинг янги шакл ва йўналишларини қидиришнинг муҳимлигини қайд қилди.

Шунингдек, ушбу соҳадаги ўзбек-россия мулоқотини давом эттиришга келишиб олинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: