Россия ва Ўзбекистон раҳбарлари мураккаб бўлган халқаро вазиятда ўзаро масҳатлашиб оладилар

Дата: 17:32, 10-12-2014.

Тошкент. 10 декабр. КазТАГ – Ўзбекистон ва Россия президентлари Ислом Каримов ва Владимир Путин мураккаб бўлган халқаро вазиятда ўзаро масҳатлашиб оладилар, деб хабар қилади Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) мухбири.

“Дунёда мураккаб вазият, маълум қарама-қаршилик, жаҳоннинг турли қисмларида эса ихтилофлар давом этмоқда, ва биз ушбу муаммоларга нафақат жавоб беришимиз, балки томонларнинг қарашларини ўрганишимиз, мақсад ва вазифаларимиз бир бўлган масалаларни белгилаб олишимиз зарур”, - деди Ўзбекистон президенти Россиялик ҳамкасбига унинг чоршанба куни Тошкентга ташрифи доирасида.

И.Каримов В.Путиннинг Ўзбекистонга ташрифига эҳтиёж борлигини, бу мураккаб бўлган халқаро вазиятда ўзаро масҳатлашиб олиш зарурияти билан изоҳланишини ҳам қайд этди.

“Россия Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ҳамкорлари орасида биринчи ўринда туради ва бу мақомни сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда...Ўзбекистон РФнинг ҳудуддаги устивор ҳамкорларидан бири...Ва биз ҳудудда аҳвол қандай кечаётганлигига бефарқ эмасмиз”, - деди ўз навбатида В.Путин.

Ўзбекистон ва РФ президентлари орасидаги музокаралар тор доирада бошланди ва кейинчалик икки мамлакат делегациялари иштирокида давом этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: