Россия ва Ўзбекистон ўзаро молиявий масалаларни ҳал қиладилар – Юрий Ушаков
Тошкент. 9 декабр. ЎзТАГ – Россия ва Ўзбекистон 10 декабрда Россия президенти Владимир Путиннинг Тошкентга ташрифи доирасида ўзаро молиявий талаблар ва мажбуриятлар ҳақида ҳукуматлараро келишув имзолашни режалаштирмоқдалар, деб хабар қилади “Русская служба новостей” агентлиги РФ президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковга асосланган ҳолда.
Президент ёрдамчисининг сўзларига кўра, ушбу масала мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар ривожини қисман секинлаштирган.
Ушаковнинг сўзларига кўра, хужжат келишиб бўлинган ва ўзбек томони қарзи миқдорига россия чегирмаси ҳамда Ўзбекистоннинг қолган қарзни бир тўлов билан узишини кўзда тутади. Шундан кейин барча даъволар тугалланган деб ҳисобланади.
Ушбу масаланинг ҳал қилиниши РФнинг Ўзбекистонга ҳарбий - техник кўмагини оширишга, янги кредитлар очишга имкон беради.
Баъзи маълумотларга кўра, ноябр ойига келиб, ўтказиб юборилган тўловлар миқдори $890 млн атрофида ташкил қилиб, бунинг $500 млни асосий қарз ва $388 млни фоизлардир, деб қўшимча қилди Ушаков.
Эслатиб ўтамизки, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иттифоқчилик 2005 йилги тўғрисидаги шартнома қуролли кучларни модернизация ва ислоҳ қилиш соҳаларида ҳамкорликни ҳам кўзда тутган эди, деб ёзади агентлик.


