Россия ўзбек товарларининг асосий экспорт бозори бўлиб қолмоқда
Тошкент. 5 январ. ЎзТАГ – 2017 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича Россия ўзбек товарларининг асосий экспорт бозори бўлиб қолмоқда, унинг мамлакат ялпи экспортидаги улуши 15,7% ташкил этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Монетар сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари” номли ҳисоботида келтирилган.
Ҳужжатга мувофиқ, юқорида кўрсатилган муддатда умумий экспортнинг 15,7% Россия Федерацияси, 14,3% Хитой, 8% Қозоғистон, 6% Туркия ва 4,1% Афғонистон ҳиссасига тўғри келган.
Ўз навбатида, импорт умумий таркибида эса Россия Федерациясининг улуши 20,3%ни, Хитой – 20,9%ни, Корея Республикаси – 9,2%ни, Қозоғистон – 7,5%ни, Туркия – 4,8%ни, Германия – 4,7%ни ва Украинанинг улуши 1,3%ни ташкил этди.
Сурат манбаи: http://www.globaltrademag.com/global-trade-daily/commentary/u-s-exporters-have-you-considered-the-benefits-of-an-ic-disc