Россия Ўзбекистон фуқароларини манзилли ишга жойлаштиришни режалаштирмоқда

Дата: 16:46, 20-10-2017.

Тошкент. 20 октябр. ЎзТАГ – Давлат думасига Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги Ўзбекистон фуқароларини манзилли ишга жойлаштиришни кўзда тутувчи келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) РФ ҳукумати сайтида жойлаштирилган маълумотга асосланган ҳолда.

Эслатиб ўтамизки, келишув 2017 йил 5 апрелда Москвада имзоланган. У Россияда Ўзбекистон фуқароларини манзилли ишга жойлаштиришни таъминлашга қаратилган бўлиб, РФга келишгача бўлган тайёргарликни кўзда тутади.

Бундан ташқари, у меҳнат миграцияси соҳасида иккитарафлама ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий ишчиларни ноқонуний жалб қилишнинг олдини олишга кўмаклашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: