Россия Ўзбекистондан табиий газ сотиб олиш ҳажмларини 4 баравардан кўпга камайтирмоқда

Дата: 12:28, 03-02-2015.

Тошкент. 3 феврал. ЎзТАГ – 2015 йилда россиянинг “Газпром” компанияси Ўзбекистондан табиий газ сотиб олиш ҳажмларини 4 баравардан кўпга камайтиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради 12news.uz.

Бу тўғрисида Гонконгда бўлиб ўтган инвесторлар кунида “Газпром” компанияси бошқаруви раиси ўринбосари Александр Медведев маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, 2015 йилда компания Марказий Осиёдан табиий газ харид қилишни давом эттиради, лекин унинг ҳажмларини сезиларли даражада камайтиради.

“Жорий йилда Туркманистондан газ олиш миқдори 10 млрд. кубометрдан 4 млрд.гача камайтирилган. Бу бизнинг умумий қароримиз. Ўзбекистондан шимолий йўналишда газ транзитини амалга ошириш ва уни бозорлар бўйича тақсимлаш учун атига 1 млрд. кубометр газ, яъни 4 баравардан ошиқ кам газ олинади. Жами 6 ва 3,5 (млрд.) газ – бу деярли 10 млрд. дегани – россия гази билан алмаштирилади”, – деб таъкидлади Медведев.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирда ўзбек табиий гази Хитой ва Россияга экспорт қилинмоқда, деб ёзади агентлик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: