Россия Ўзбекистонга ноёб шарқий қўлёзмаларнинг нусхаларини топширади

Дата: 16:41, 27-11-2017.

Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – Россия айни пайтда Россия Фанлар академиясининг Шарқ қўлёзмалари институти хазинасида сақланаётган тўртта ноёб шарқий қўлёзмаларнинг нусхаларини Ўзбекистонга топширади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Булар “Темур тузуклари”, Катталангар Қурони, XVII аср бошида кўчирилган “Раузат-ас-Сафо”, шунингдек, Ҳусайн Бойқаронинг ноёб “Деъвон”и нусхаларидир. Сўнгги қўлёзма чиғатой тилида 805-1490 йилларда битилган.

Нусхаларни топшириш маросими 30 ноябрда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Миллий электрон оммавий ахборот воситалари уюшмаси медиа-форуми доирасида бўлиб ўтади.

Уюшма матбуот хизмати берган хабарга кўра, “Темур тузуклари” Амир Темур ҳаётлигида ёзилган. Эски ўзбек тилидаги ушбу тарихий асар бугунга қадар фақат XVII асрдаги форс қўлёзмаси шаклида сақланиб қолган.

Ушбу тарихий манбада Амир Темурнинг таржимаи ҳоли ва унинг ҳаёти билан боғлиқ ҳодисалар, соҳибқироннинг ҳарбий санъат, давлат қурилиши ва бошқаруви билан боғлиқ қарашлари баён қилинган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: