Россия Ўзбекистонга “Омск-Павлодар-Чимкент-Зафаробод” нефт қувуридан божсиз нефт ташишга рухсат бермади

Дата: 18:31, 18-01-2017.

Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – Россия Ўзбекистонга “Омск-Павлодар-Чимкент-Зафаробод” нефт қувуридан божсиз нефт ташишга рухсат бермади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2016 йил ноябрда Ўзбекистон ҳукумати Россия ҳукуматига россия нефтини юқоридаги нефт қувуридан божсиз ташиш масаласида мурожаат қилган эди. Бунда етказиб бериладиган нефтнинг аниқ миқдори кўрсатилмаган эди”, - деди “Интерфакс”га РФ Энергетика вазирлиги вакили.

Унинг сўзларига кўра, Россия иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистонга нефт божининг бекор қилиниши Россиянинг мажбуриятларидан келиб чиқиб Бутунжаҳон савдо ташкилоти аъзолари бўлган давлатларга етказиб беришда ҳам божларни бекор қилишга олиб келади. Бу эса юқоридаги ҳолатни истисно қилади.

“РФ Энергетика вазирлигидаги маълумотга кўра, “Омск-Павлодар-Чимкент-Зафаробод” нефт қувуридан Ўзбекистонга нефт етказиб беришнинг техник имконияти йўқ”, - деб аниқлаштирди манба.

“Россия нефт компанияларидан Ўзбекистонга нефт етказиб беришга буюртма тушгани йўқ”, - деб қзўшимча қилди у.

Янгилик билан ўртоқлашиш: