Россия Ўзбекистонга самарқандлик жиноий гуруҳ аъзосини экстрадация қилди
Тошкент. 11 август. ЎзТАГ – Россия Бош прокуратураси Ўзбекистонга уюшган жиноий гуруҳ (УЖГ) таркибида 430 млн рублни ўмаришда айбланаётган 32-ёшли Акмал Истамовни экстрадация қилди, у Уфада қўлга олинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбек ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари маълумотларига кўра Акмал Истамов 2006-2007 йилларда маҳаллий банклардан бирининг бўлим бошлиғи бўлган ҳолда, Самарқанд вилоятининг собиқ раҳбари томонидан бошқарилаётган УЖГ таркибига кирган. Бу ерда у алдов йўли билан банкка жисмоний ва юридик шахслар омонатларини жалб қилган ҳамда жиноий фаолиятдан тушган даромадларни легаллаштирган. У ушбу мақсадларда хужжатларни қалбакилаштирган ва қалбаки фирмалар таъсис қилган. Гуруҳ томонидан келтирилган зиён 430 млн рублдан ошиқни (28,3 млрд сўм атрофидани) ташкил қилди”, – дейилади Бошқирдистон Бош прокуратураси хабарида.