Россия Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича хавотирига шерик - Путин

Дата: 14:33, 11-12-2014.

Тошкент. 11 декабр. ЎзТАГ – Россия Ўзбекистоннинг Афғонистондаги воқеаларга доир хавотирига шерик, деди РФ президенти Владимир Путин россия-ўзбекистон музокаралари якунлари бўйича, деб хабар беради Афғон телеграф агентлиги (АфТАГ).

“Биз Ўзбекистон президентининг Афғонистондаги воқеаларга доир хавотирига тушуниш билан қараймиз”, - деди Россия етакчиси ушбу масала бўйича Москва ва Тошкент ўртасида самарали маслаҳатлашувлар механизми йўлга қўйилганлигини қайд этган ҳолда. Террористик ҳавф ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига устивор эътибор қаратилмоқда, деб хабар қилмоқда ТАСС.

Ўзбекистон президенти музокаралар давомида Афғонистондаги вазиятга ҳам тўхталди ҳамда ушбу мамлакатдан қўшинлар олиб чиқиб кетилганидан кейин “бугун Ироқда содир бўлаётган вазият қайтарилиши”га доир хавотирлари борлигини таъкидлади. “Бугуннинг ўзида Афғонистонга Ироқ ва Суриядан баъзи элементларнинг сизиб ўтишини кўрсатувчи жиддий белгилар бор”, - деди Каримов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: