Россия Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкори бўлиб қолмоқда – Давлат статистика қўмитаси

Дата: 18:04, 13-02-2018.

Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – Россия Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкори бўлиб қолмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таянган ҳолда.

МДҲ мамлакатлари ҳиссасига мамлакат ташқи савдо айланмасининг 41,4% тўғри келмоқда. Бу мамлакатлар орасида Россия (25,8%), Қозоғистон (9,9%), Беларусь (2%), Украина (1,7%), Тожикистон ва Қирғизистон бор. Мамлакат ташқи савдо айланмасининг 41,0% тўғри келувчи бошқа мамлакатлар орасида Хитой (21,4%), Корея Республикаси (5,2%), Туркия (5,1%), Германия, Афғонистон (1,9%), Латвия (1,9%), Литва (1,2%), Ҳиндистон (1,1%) ва Эрон санаб ўтилган.

Эслатиб ўтамизки, январ ойи якунлари бўйича Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $1,8 млрдни ташкил этди, шу жумладан, экспорт $0,7 млрд., импорт $1,1 млрдни ташкил қилди. Ўз навбатида, ташқи савдо сальдоси минус $433,9 млнни ташкил қилди. Бундан минус $161,9 млни МДҲ мамлакатларига, минус $272 млни эса бошқа мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.

Сурат манбаи: https://utmagazine.ru/posts/9208-generalnyy-partner

Янгилик билан ўртоқлашиш: