Россия журнали ўзбек туризми ҳақида ҳикоя қилди

Дата: 17:55, 12-08-2016.

Тошкент. 12 август. ЎзТАГ – Россия журнали ўзбек туризми ҳақида ҳикоя қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Оммабоп интернет-ресурслар ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиладиган  “Tour Press Club” электрон журналининг 10-сонида жорий йил майи охирида Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган “Ипак ва зираворлар” фестивалига бағишланган мақола чоп этилди”, - дейилади “Ўзбектуризм” МК сайтида эълон қилинган хабарда.

Маълум қилинишича, россия журналистлари гуруҳи ширкат таклифига мувофиқ Ўзбекистонга ташриф буюриб, мамлакатнинг туристик инфраструктураси ва бой маданий-тарихий меъроси билан танишганлар.

“XV юбилей фестивалига меҳмонлар сифатида ташриф буюрган журналистлар қадим Бухородан олган таассуротлари билан ўртоқлашганлар ҳамда пресс-тур юқори даражада ташкил этилганини қайд этганлар”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: