Россияда ҳалок бўлган етти ўзбекистонликнинг жасадлари Урганчга олиб келинди

Дата: 13:31, 18-07-2017.

Тошкент. 18 июл. ЎзТАГ – Россияда ҳалок бўлган етти ўзбекистонликнинг жасадлари Урганчга олиб келинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси берган маълумотга кўра, Колпино шаҳрида юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган 7 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадлари Санкт-Петербург ҳокимияти идоралари ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси кўмагида 17 июл куни Урганч шаҳрига (Хоразм вилояти) олиб келинди”, - дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

16 июл куни жасадларнинг шахсини тасдиқлаш, вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳномаларини расмийлаштириш жараёнлари якунига етиб, тергов органларидан жасадларни транспортировка қилишга рухсат олинган.

Ҳозирги вақтда ёнғин сабабларини аниқлаш бўйича тергов ишлари давом этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: