Россияда авария оқибатида икки нафар ўзбектостонлик ҳалок бўлди, иккитаси жароҳатланди

Дата: 11:33, 27-05-2019.

Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – Россияда авария оқибатида икки нафар ўзбектостонлик ҳалок бўлди, иккитаси жароҳатланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон бош консуллигининг Қозон шаҳридаги маълумотларига кўра, 25 май куни Мордовия (Россия) ҳудудида жойлашган "Урал" М5 трассасида салонида тўрт нафар ўзбек фуқароси бўлган Chevrolet Spark (Ўзбекистон давлат рақами 50 Н982 HA) автомобили қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, рўпарадан келаётган юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда ҳайдовчи Дадахонов Носиржон Тошмуродович (12.11.1961 й. т.) ва йўловчи Жамолиддинов Дилшодбек Турсунбек ўғли (05.05.1991 й. т.) воқеа жойида вафот этган",дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, Қодиров Абдуғаффор Абдужабборович (13.01.1969 й. т.) ва Холиқов Абдиқодир Абдумаликович (02.07.1969 й. т.) Зубово-Полянская туман касалхонасига ётқизилди. Шифокорларнинг фикрига кўра, уларнинг ҳолати оғир даражада барқарор.

Бош консуллик ҳукумат органлари билан алоқа ўрнатди ва вазиятни назоратда ушлаб туради.

Сурат манбаи: izvmor.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: