Россияда қирғиз тикув маҳсулотларининг нархлари европа маҳсулотлари нархлари билан тенглашди

Дата: 14:06, 23-04-2015.

Тошкент. 23 апрел. ЎзТАГ – Россияда қирғиз тикув маҳсулотларининг нархлари европа маҳсулотлари нархлари билан тенглашди. Бу ҳақида Қирғиз телеграф агентлигига (КирТАГ) “Союзтекстиль” қирғиз тестиль ассоциациясининг ижрочи директори Мария Капустина маълум қилди.

“Рубл курсининг тушиб кетиши сабабли Қирғизистон товарлари Россияда қимматлади ва Европада тикилган маҳсулотлар билан деярли бир нархда сотилмоқда”, - деди М.Капустина.

Унинг таъкидлашича, россияликлар кийим-кечакни асосан савдо тармоқларида харид қиладилар. Бу ерда эса ассортимент европа маҳсулотларидан иборат, қирғизистон маҳсулотлари эса асосан бозорларда сотилади.

“made in kg белгисига эса маҳсулотларнинг катта қисми Россия, Қозоғистон, умуман, Божхона иттифоқи мамлакатларида сотилади”, - деб қўшимча қилди М.Капустина.

Шунингдек, у made in kg белгиси остида кўп ҳолларда қалбаки маҳсулотлар ҳам сотила бошлаганини ҳам қайд этиб ўтди.

“Яъни бундан маҳсулотлар Хитойда тикилади, улар бизнинг моделларимизни ўғирламоқдалар. Бу ҳаққоний рақобат эмас”, - деб таъкидлади М.Капустина.

Янгилик билан ўртоқлашиш: