Россияда ишлаб чиқарилган энг арзон Lada автомашинаси Ўзбекистонда $12,5 минг туради

Дата: 17:34, 29-10-2014.

Тошкент. 29 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Россияда ишлаб чиқарилган энг арзон Lada автомашинаси $12,5 минг туради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Подробно.уз янгиликлар агентлиги маълумотларига кўра, Интернет тармоғида яқиндан бошлаб Ўзбекистон автосалонларида сотувга чиққан россиянинг Lada маркали автомобилларнинг прайс-листи эълон қилинган.

Ушбу рўйхатга кўра, Россияда ишлаб чиқарилган автомобилнинг энг арзони 44,75 млн сўм ёки $12,5 минг туради. Масалан, уч эшикли Lada Nivaнинг нархи шунча. Энг қиммат Lada эса етти ўринли Largus Universal автомобили бўлиб, унинг баҳоси 65,85 млн сўм ёки $17,8 минг.

Прайс-лист бўйича нега айнан $1 учун 3,7 минг сўм тўлаш лозимлигига ҳеч қандай изоҳ берилмаган.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йил сентябри бошига келиб Тошкентда Lada автосалонининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтган эди.

$1 = 2383,98 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: