Россияда ишсизлар сони 1 млн. кишига яқинлашмоқда

Дата: 12:59, 20-03-2015.

Тошкент. 20 март. ЎзТАГ – Россияда ишсизлар сони 1 млн. кишига яқинлашмоқда, деб маълум қилди РФ Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза визири Максим Топилин.

“4-11 март кунлари бандлик хизмати органларида рўйхатдан ўтган ишсиз фуқаролар сони 0,6% ўсиб, 991452 кишига етди. Бу рўйхатга олинаётган ишсизлар сони пасаяётганлигини билдиради”, - деб таъкидланади вазирнинг муассаса сайтидаги сўзларида.

У йил бошидан бери расман ишсиз деб тан олинган фуқаролар сони ҳафтасига ўртача 2% ўсганлигини аниқлаштирди.

Расмий мониторинг натижаларига кўра, 4-11 март ўртасида ишсиз фуқаролар сони 18 ҳудудда бир оз камайган. Энг кўп камайиш Пенза, Киров вилоятлари, Севастопол шаҳри, Қрим Республикасида, Чукотка автоном округида кузатилган. Кўрсатилган муддатда Брянск ва Орлов вилоятларида ишсиз фуқаролар сони камайиши кузатилмаган.

Ишсиз фуқаролар сони ўсиши РФнинг 65 субъектлари ва Байконур шаҳрида қайд этилган. Энг кўп ўсиш Мурманск, Липецк, Ульяновск, Ивановск, Магадан вилоятларида, Чувашия ва Татаристон республикаларида қайд қилинган.

11 март ҳолатига келиб, маъмурият ташабуси билан ишламай турган, тўлиқсиз иш куни билан ишлаган, томонлар келишувига кўра таътилга чиқарилган ходимлар сони 1111 кишига камайиб, 267114 кишини ташкил этган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: