Россияда камбағаллар сони кўпаймоқда

Дата: 17:13, 12-06-2015.

Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – Россияда камбағаллар сони кўпаймоқда. РФ Федерал статистика давлат хизмати томонидан эълон қилинган маҳлумотлар шундай хулоса қилишга имкон беради.

Хусусан, 2015 йилнинг биринчи чорагига келиб, яшаш учун зарур бўлган энг қуйи даромадлар даражаси кўрсаткичидан кам пул даромади олувчи аҳоли сони 22,9 млн кишини ёки аҳоли умумий сонининг 15,9% ташкил қилди.

Ушбу натижаларни 2014 йил якунлари билан солиштирилганда айниқса ҳавотирли тамойилларни кўриш мумкин. Хусусан, ўтган йилнинг биринчи чорагида 19,8 млн киши камбағаллик даражасидан қуйида яшаган бўлса (13,8%), иккинчи чоракда улар сони 17,4 млнга (12,1%), биринчи ярим йилликда 18,9 млнга (13,1%), учинчи чоракда 16,6 млнга (11,5%), январ-сентябрда 18 млнга (12,6%), тўртинчи чоракда 13,1 млнга (9,1%), 2014 йил якунлари бўйича эса 16,1 млнга (11,2%) етган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: