Россияда махсус ўзбек элчиси пайдо бўлади

Дата: 17:27, 14-02-2018.

Тошкент. 14 феврал. ЎзТАГ – Россияда туристларни жалб қилиш учун махсус ўзбек жамоатчилик элчиси пайдо бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Sputnik Узбекистанга асосланган ҳолда.

Бу ҳақида Москвада бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу иш хорижда мамлакатнинг сайёҳлик брендини тарғиб қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар доирасида амалга оширилади.

“Биз ҳозир россияликлар орасида Ўзбекистонга саёҳатларни тарғиб қилувчи жамоатчи элчини топиш учун ҳаракат қилмоқдамиз. Элчи икки мамлакат ўртасида туризм алоқаларни кучайтиришга кўмаклашади. Ўйлайманки, санъат, сиёсат дунёси ёки жамоатчилик вакили бўлган киши бундай элчи вазифасини бажариши мумкин”, - деди Ашрафхонов.

Элчининг сўзларига кўра, унинг мамлакати сайёҳликни ривожлантириш борасида фаол иш олиб бормоқда. Хусусан, 10 февралдан бошлаб Ўзбекистон 7 мамлакат билан визасиз режим жорий этди ва бошқа 39 мамлакат фуқаролари учун виза олиш тартибларини соддалаштирди. Бундан ташқари, 2018 йил 1 июлдан мамлакатга визани электрон шаклда олиш мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамизки, 2017 йил якунлари бўйича Ўзбекистонга 2,5 млндан зиёд хорижий туристлар ташриф буюрди. Бу эса, 2016 йилдагидан 24% кўпдир.

Сурат манбаи: https://nuz.uz/obschestvo/19403-otmenu-viz-dlya-turistov-otlozhili-do-2021-goda.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: