Россияда президентлик сайлови муносабати билан Ўзбекистонда бир неча сайлов участкалари очилади

Дата: 16:30, 28-02-2018.

Тошкент. 28 феврал. ЎзТАГ – 27 февралда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Россия Федерацияси Президенти сайлови муносабати билан Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳарларида сайлов участкалари очилиши ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018 йил 18 мартда (якшанба) президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Ўзбекистонда шу куни Тошкент (Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси), Фарғона (Asia Ferghana меҳмонхонаси) ва Бухоро (Asia Bukhara меҳмонхонаси) шаҳарларида соат 8:00дан 20:00гача 3 сайлов участкалари очиқ бўлади”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, сайловлар арафасида Навоий (3 март, Zarafshan Grand меҳмонхонаси), Самарқанд (4 март, Zilol Baxt меҳмонхонаси), Гулистон (10 март, Oltin Vodiy меҳмонхонаси) ва Олмалиқ (11 март, Кимёгар меҳмонхонаси) шаҳарларида олдиндан овоз бериш ташкил этилади.

Овоз беришга Ўзбекистонда яшовчи ёки вақтинча шу ерда истиқомат қилаётган 18 ёшда бўлган ёки ундан ошган Россия фуқаролари таклиф этилади. Овоз бериш учун россиянинг хорижий паспорти етарли.

 

Сурат манбаи: https://ok.ru/sputnikuzb/topic/67819930422254

Янгилик билан ўртоқлашиш: