Россияда содир бўлган ЙТҲ оқибатида уч нафар ўзбекистонлик жароҳат олган

Дата: 16:33, 20-06-2019.

Тошкент. 20 июнь. ЎзТАГ – Россияда содир бўлган ЙТҲ оқибатида уч нафар ўзбекистонлик жабрланган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон бош консуллигининг Қозон шаҳрида (Россия) берган маълумотига кўра, 17 июнь куни соат 19.00 да Самара вилоятида ЙТҲ содир бўлган, натижада 6 киши жабрланган, улардан 3 нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Талафот кўрганларнинг барчаси Толятти шаҳридаги 5-сонли клиник шифохонасига олиб кетилди", - дея хабар беради ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, бош консулхона Самара вилоятининг тегишли тузилмалари билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назорат остида ушлаб туради.

Сурат манбаи: time.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: