Россияда уч нафар ўзбекистонлик нефт маҳсулотлари буғидан заҳарланган, улардан бири ҳалок бўлган

Дата: 09:08, 26-08-2019.

Тошкент. 26 август. ЎзТАГ - Россияда уч нафар ўзбекистонлик нефт маҳсулотлари буғидан заҳарланган, улардан бири ҳалок бўлган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019 йил 20 август куни Рязан вилоятининг собиқ "Химволокно" заводи ҳудудида нефт маҳсулотлари қолдиқлари омборни тозалаш ишларини бажаришда Ўзбекистоннинг тўрт фуқароси заҳарланган. Улардан бири З.А. воқеа жойида ҳалок бўлган, икки нафар жабрдланганга тиббий ёрдам кўрсатилиб, бир нафарига шифокорлар томонидан рухсат берилган", - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, Россиядаги Ўзбекистон элчихонасининг консуллик бўлими вазиятни назорат қилиб, Рязан вилоятидаги ўзбек диаспораси ва Москва шаҳридаги Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхонаси билан биргаликда вафот этган шахснинг жасадини ватанига юборишнинг ташкилий ва бошқа масалаларини ишлаб чиқмоқда.

 

Сурат манбаи: medonet.pl

Янгилик билан ўртоқлашиш: