Россияда Wi-Fiдан жамоат жойларида фақат паспорт билан фойдаланиш мумкин бўлади

Дата: 13:27, 08-08-2014.

Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – Эндиликда россияликлар Wi-Fi тармоғига жамоат жойларида яширин ҳолда улана олмайдилар, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) ҳуқуқий маълумотлар порталига асосланган ҳолда.

РФ ҳукуматиинг қарори билан операторлар абонентлар – юридик шахслар ва якка тадбиркорлар билан тузадиган шартномаларига ўзгартишлар киритилди. Эндиликда улар ушбу умумий ускуналардан фойдаланаётган шахслар рўйхатини кўрсатишлари лозим. Унда фойдаланувчининг исми-шарифи, паспорт маълумотлари ва турар жойи кўрсатилган бўлиши зарур.

Операторлар фойдаланувчи тармоққа уланаётган қурилмани ҳам аниқлашлар керак. Ушбу маълумотлар ярим йил давомида сақланиши ва ҳуқуқ органлари талабига кўрса очилиши лозим.

Бундан ташқари, россиялик ОАВ хабарларига кўра, Давлат думаси депутатлари амалдорлар учун нодавлат почта серверлари (gmail.com, mail.ru, yandex.ru) орқали хизмат маълумотларини жўнатганлик учун жиноий жавобгарликни жорий этишни режалаштирмоқдалар.

“Давлат хизматчиларига хизмат фаолияти муносабати билан маълум бўладиган маълумотлар фақат хизмат ичида алмашинув ва муҳокама учун фойдаланилиши, ижтимоий тармоқларга чиқмаслиги зарур”, - деди “Известия” газетасига Давлат думаси хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ирина Яровая.

Айни пайтда таъқиқ очиқ манбаларда бўлган маълумотларга нисбатан қўлланмайди. И.Яроваянинг сўзларига кўра, россия қонунчилигига тез орада тегишли ўзгартишлар киритилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: