Россияда яшаётган муҳожирлар ҳайдовчилик гувоҳномаси учун яна имтиҳон топширишлари зарур
Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – Муҳожирлар Россияда миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини олти ойдан ортиқ вақт давомида ишлата олмайдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу чекловлар Қирғизистон фуқаролари ва ЕОИҲга аъзо бошқа мамлакатлар фуқароларига таалуқли эмас, дея хабар беради Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.
Россияда ортиқ олти ой яшаётган муҳожирлар ўз миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларидан фойдалана олмайдилар ва Россия ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун қайта имтиҳон топширишлари керак бўлади.
"Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида" ги қонунга киритилган ушбу ўзгартиришлар ҳуқуқий ахборотлар порталига жойлаштирилган.
Ҳужжатда айтилишича, Россия ҳудудида 6 ой давомида яшаётган шахснинг хорижий ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва алмаштирилиши мумкин эмас. Автоҳаваскорлар Россия миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини олишлари, яъни, имтиҳондан ўтишлари керак бўлади.