Россияда ЙТҲ оқибатида олти нафар ўзбекистонлик жабрланган

Дата: 12:33, 20-08-2019.

Тошкент. 20 август. ЎзТАГ – Россияда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олти нафар ўзбекистонлик жабрланган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон Бош консулхонаси Ростов-Дон шаҳридан (Россия) 2019 йил 5 август куни Краснодар ўлкасининг Темрюк туманида йўл транспорти ҳодисаси оқибатида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳат олганлиги ҳақида расмий маълумот олди. Улардан иккитаси ҳалок бўлган, биттасининг шахси аниқланмоқда. Жабрланган ватандошлар касалхонага ётқизилди", - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати (ТИВ) хабарида.

Қайд этилганидек, бош консулхона томонидан мазкур вазият назоратга олиниб, консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларини ҳал қилишда ёрдам кўрсатиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббиёт муассасалари билан доимий алоқа ўрнатилган.

 

Сурат манбаи: 24.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: