Россияда ўзбек меҳнат муҳожирларига пенсиялар тўланадиган бўлади

Дата: 17:06, 27-11-2017.

Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – Россияда ўзбек меҳнат муҳожирларига пенсиялар тўланадиган бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу РФ ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги ўзбекистонликларнинг Россия ҳудудида иш билан таъминланиши ҳақидаги келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси билан кўзда тутилган.

Хусусан, келишув Россияда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг асосий ҳуқуқларини белгилаб беради. Хусусан, муҳожирларнинг Россия қонунчилигига мос равишда меҳнат қилиш, дам олиш ва ижтимоий суғуртага эга бўлишга ҳуқуқлари, шунингдек, тегишли органлардан пенсия олиш ва Россия ҳудудида бўлиши тартиблари кўзда тутилган.

“Шартнома Россия Федерацияси томонидан хорижий фуқароларни Россия Федерациясида ишлашга ташкиллашган ҳолда жалб қилиш масаласида Россия Федерациясининг ушбу соҳадаги манфаатларини тўлиқ ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган биринчи халқаро ҳужжатдир”, - дейилади қонун лойиҳасига тушунтириш хатида.

Эслатиб ўтамизки, 24 ноябрда Давлат Думасининг ялпи мажлисида депутатлар Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги ўзбекистонликларнинг Россия ҳудудида иш билан таъминланиши ҳақидаги келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар. Ушбу келишув РФ президентининг 2014-йил 21-февралдаги буйруғига биноан 5 апрел куни Москвада имзоланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: