Россияда ўзбек ошхонасининг энг яхши таоми учун конкурс бўлиб ўтмоқда

Дата: 11:04, 06-07-2018.

Тошкент. 6 июл. ЎзТАГ – Июн охиридан буён Россияда ўзбек ошхонасининг энг яхши таоми учун конкурс бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У Россия аҳолисини Ўзбекистон миллий ошхонасига янада яқинлаштириш мақсадида ташкил этилган.

Танлов ташаббускорлари орасида Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси, шарқ ва ўзбек ошхонасинга доир китобларнинг муаллифи Сталик Ханкишиев, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимиятлари бор.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасидан маълум қилишларича, танловда иштирок этиш учун таомни мустақил тайёрлаш ва пишириш жараёнини видеога олиб, Youtubега жойлаш зарур. Шунингдек, роликка Сталик Ханкишиевнинг ўзбек ошхона конкурсига”, деган ёзув қўшиш, бундан кейин эса видеоролликка ҳаволани конкурс ҳақидаги эълон изоҳларига киритиш зарур.

Танлов бир неча босқичда ўтказилади. Финал турни ўтказиш учун Москвага беш иштирокчи таклиф қилинади. Конкурс якунлари бўйича уч ғолиблар аниқланиб, улар бош мукофот – Ўзбекистонга сафар, шу жумладан, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм ташрифни ичига олувчи йўлланма билан тақдирланади.

 

Сурат манбаи: http://darakchi.uz/oz/52778

Янгилик билан ўртоқлашиш: