Россияда “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га авиачипталар фақат биометрик паспортлар бўйича сотилади

Дата: 14:34, 13-01-2016.

Тошкент. 13 январ. ЎзТАГ – Россияда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси рейсларига авиачипталар фақат биометрик паспортлар бўйича сотилади, деб хабар қилади МАК матбуот хизмати.

“2016 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари учун Россия ҳудудидан чиқиши учун фақат Ўзбекистон Республикаси биометрик паспортигина асос бўла олади. Россия Федерацияси чегара хизмати эски намунадаги паспорти бўлган Ўзбекистон фуқароларига аэропортлар, денгиз портлари, шунингдек, темир йўл ва автомобиль транспорти орқали чегарадан ўтишга ижозат бермайди”, - дейилади хабарда.

Аниқлаштирилишича, агар Ўзбекистон фуқароси эски намунадаги паспорт билан Россия чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлса, у рейсдан чиқариб юборилади ва моддий жаримага тортилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: