Россияда Ўзбекистон фуқароси сохта қирғиз паспорти билан қўлга олинди

Дата: 13:17, 22-09-2017.

Тошкент. 22 сентябр. ЎзТАГ – Россияда Ўзбекистон фуқароси сохта қирғиз паспорти билан қўлга олинди, деб хабар беради КирТАГ россия ОАВга асосланган ҳолда.

“Иваново вилоятида 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, у Қирғизистоннинг сохта паспортини тақдим этган. Маълум бўлишича, у илгари танишлар орқали Қирғизистон Республикаси фуқаросининг пластик ID-карточкасини (паспортини) сотиб олган”, - дейилади хабарда.

Хабар қилинишича, ҳужжатнинг сохталиги депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш пайтида очилган.

Суд эркакни Россия Федерацияси Жиноят кодексининг “Сохта ҳужжатдан фойдаланиш” моддаси бўйича айбдор деб топиб, унга 10 минг рубл миқдорида жарима солган.

Ҳукмнинг кучга кириши баробарида айбдорни депортация қилиш масаласи ҳал қилинади.

Хориж фуқаросининг паспортни сохталаштириши бўйича жиноят иши очилди. Айни пайтда тергов олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: