Россияда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтиши мумкин

Дата: 11:11, 30-01-2017.

Тошкент. 30 январ. ЎзТАГ – Жорий йилда Россияда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу масала Россия маданият вазири ўринбосари Алла Манилова ва Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари Фарҳод Жўраевнинг музокаралари якунлари бўйича маълум бўлди.

“Бундан ташқари, томонлар 2017 йилда Москвада Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат музейи кўргазмасини ташкил қилиш масаласини ҳам кўриб чиқдилар. Ушбу экспозиция РФ ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллигига бағишланади”, - деб таъкидлашди Россия Россия маданият вазирлигида.

Шунингдек, РФ Россия маданият вазирлигида маҳаллий театрларга Ўзбекистон  театрларнинг техник ходимларини малака оширишга олишга тайёрликлари ҳақида ҳам айтиб ўтишди. Бундан ташқари, тарафлар учрашув доирасида икки мамлакат етакчи театр жамоаларининг гастроллари билан алмашиниш имкониятини ҳам муҳокама қилдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: