Россияда Ўзбекистонлик қонуний меҳнат муҳожирлари сони ўсмоқда

Дата: 17:01, 28-08-2017.

Тошкент. 28 август. ЎзТАГ – Россияда Ўзбекистонлик қонуний меҳнат муҳожирлари сони ўсмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотни Ўзбекистон Бандлик вазирлигининг Ташқи миграция агентлиги делегацияси аъзолари Новосибирскда олишди.

Агентлик вакиллари Россияга сафар доирасида расмий кишилар, иш берувчи ширкатлар, кадрлар агентликлари ва суғурта компаниялари раҳбарлари билан учрашдилар.

Хусусан, Новосибирскда Россия ИИВ ББ Новосибирск вилояти бўйича бўлимининг агар 2016 йилда ишга қонуний жойлашаётган ўзбекистонликлар сони 20 мингни ташкил этган бўлса, 2017 йилнинг I ярмида улар сони 12 мингга тенглашган. Шу куннинг ўзида агентлик вакиллари Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг яшаш шароитлари билан танишиш мақсадида “Нордмол” улгуржи-чакана савдо марказига ташриф буюрдилар.

Олтой ўлкасида ҳам ўзбекистондан қонуний меҳнат миграцияси бўйича танишув ташрифи бўлиб ўтди. Бу ерда йил бошидан бери олинган патентларнинг 80% кўпи ўзбекистонликлар томонидан олингани маълум бўлди. Ҳудудда хизматлар, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида мутахассисларга эҳтиёж катта.

Ушбу масала Иркутскда ҳам муҳокама қилинди. Агар 2016 йилда Иркутск вилояти ҳудудида 25,5 минг ўзбекистонликларга ишлашга расман рухсат берилган бўлса, фақат 2017 йилнинг I ярмида улар сони 16 мингга тенглашган.

Эслатиб ўтамизки, 2017 йил 12 апрелда мамлакат президентининг Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасида меҳнат муҳожирларини ташкиллашган ҳолда саралаб олишга доир махсус келишув имзоланган ва бу ишларга доир “йўл ҳаритаси” ишлаб чиқилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: