Россиядаги ўлдириб кетилган фарғоналикнинг жасади ватанига етказилади

Дата: 16:34, 17-10-2017.

Тошкент. 17 октябр. ЎзТАГ - 17 октябр куни Россияда ўлдирилган фарғоналик Достон Адехоновнинг жасади ватанига олиб келинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Nuz.uz хабарига кўра, баъзи маълумотларларига кўра, жасадни ташиш учун маблағ кўнгиллилар томонидан тўпланган. Москвада ўзбек фуқаросининг ўлдирилиши ҳақида расмий маълумот ҳалигача йўқ.

Москвада Достон ёки қисқача Дони деб чақирилган йигит ҳақида бугун Ойбек Аҳмедов сўзлаб берди. Маълум бўлишича, унинг оиласи Фарғона шаҳрининг чеккасида анча камбағал яшайди.

“Бугун мен Достон Адехоновнинг ота-онаси яшайдиган уйда бўлдим. Улар жуда қашшоқ яшайдилар. Ота-онасининг ягона суянчиғи бўлган Достон бир йил олдин ишлаш учун Москвага жўнаб кетган ва Фарғона четидаги хрушёвкадаги икки хонали квартирани таъмирлашлари учун ота-онасига пул юбора бошлаган”, - деб ҳикоя қилади Ойбек.

24 ёшли Достон Москва чеккасида сартарош бўлиб ишлаган, мижозлари доимо ундан рози бўлишган, йигит топган деярли барча пулини нарса ота-онасига юборган. Аммо Достоннинг орзулари амалга ошмайдиган бўлди. Чунки бир рецидивист уни куппа кундуз куни Москва ўртасида сартарошнинг иши ёқмагани сабабли сўйиб кетди.

Фарғоналик марҳумнинг оиласига ташриф буюрган кишиларнинг сўзларига кўра, унинг яқинда инсульт ўтказган онасига ҳали воқеа ҳақида маълум қилишмаган ва ўғли реанимацияда дейишган. Йигитнинг отаси ҳам касалманд аҳволда.

Nuz.uz мухбирига маълум бўлишича, Достон эртага, 18 октябр куни кечқурун дафн қилинади.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги пайтда ушбу масала юзасидан Ўзбекистон вазирликлари ва идоралари томонидан ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамизки, 13 октябр, жума куни Достон Адехановнинг мижозларидан бири уни гўёки олдирган сочи ёқмаганлиги сабабли шумпур билан ўлдирган. Назорат камераларидан олиниб, қотиллик жараёни аниқ кўринган видео тармоқда эълон қилинди. Органлар қотилни ҳодиса куни вилоятни тарк этишга уриниш пайтида қўлга олдилар. У Киров вилоятида яшовчи бир неча марта судланган киши бўлиб чиқди. Унга қарши жиноий иш қўзғатилди, тергов олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: