Россиядаги ёнғин натижасида Ўзбекистоннинг икки фуқароси ҳалок бўлди

Дата: 14:44, 25-09-2018.

Тошкент. 25 сентябр. ЎзТАГ – Россиядаги ёнғин натижасида Ўзбекистоннинг икки фуқароси ҳалок бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Россия ФВВ маълумотига кўра, Москва вилоятининг Митиши шаҳридаги Олимпийский проспекти 38-уй, 5-корпусдаги омборхонада ёнғин содир бўлган”, - дейилади Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Маълум қилинишича, ёнғин жойида икки ишининг, шу жумладан, бир боланинг жасади топилган. Ҳалок бўлганлар Ўзбекистон фуқароларидир.

Россия ТИВ, ИИВ ва ФВВ билан биргаликда ўтказилган тадбирлардан сўнг ҳалок бўлганларнинг шахслари аниқланди:

Аслонова Гулсара Жўраевна, 1971 йилда туғилган;

Файзиева Гулноза Мирфайзовна, 2004 йилда туғилган.

Маълум қилинишича, жасадлар Митиши шаҳар марказий шифохонасининг ўликхонасида сақланмоқда.

Сурат манбаи: из https://riamo.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: