Россиядаги ёнғин оқибатида уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна бир нафари касалхонага ётқизилди

Дата: 12:33, 09-12-2019.

Тошкент. 9 декабрь. ЎзТАГ – Россияда ёнғин оқибатида уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна бир нафари касалхонага ётқизилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"8 декабрь куни Ямал-Ненец автоном округининг Тазов тумани Пякяхинск конида ёнғин оқибатида уч нафар Ўзбекистон фуқароси А.Э., Э.Д. ва А.С. ҳалок бўлган, шунингдек, Т. А. куйган ва касалхонага ётқизилган", - дея хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати.

Қайд этилганидек, тергов тадбирлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон бош консуллиги томонидан Екатеринбургда вазият назорат остига олинди ва Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси билан биргаликда ватандошлар жасадини ўз юртига жўнатиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалалар ишлаб чиқилмоқда.

Сурат манбаи: avbfb.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: