Россиядаги ЙТҲда жабрланган Ўзбекистон фуқаролари реанимациядан умумий палатага ўтказилди
Тошкент. 31 октябр. ЎзТАГ – Россиянинг Владимир вилоятидаги автобус ва поезд иштирокидаги ЙТҲда жабрланган Ўзбекистон фуқаролари реанимациядан умумий палатага ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) россия ОАВга асосланган ҳолда.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вакилининг РИА Новостига берган маълумотига кўра, ўзбекистонлик беморлар ҳали операция қилинади.
Илгарироқ беморлар чиқишга тайёргарлик кўришаётгани ҳақида хабар берилган эди. “Бу ҳафта ўзбекистонлик беморлар реанимациядан умумий палатага ўтказилган эди, уларнинг ҳолати ўртача оғирликда деб баҳоланмоқда. Беморлар ҳали операция қилиниши керак”, - деди департамент вакили.
Эслатиб ўтамизки, октябр бошида Владимир вилоятининг Петушинск туманида темир йўл ўтиш жойида Санкт-Петербург - Нижний Новгород поезди ва автобус тўқнашиб кетди. ЙТҲда 17 киши, жумладан, икки бола вафот этди. Икки катта ва бир бола касалхонада қолмоқда. Автобусда 8 киши бўлган бўлиб, уларнинг 56 Ўзбекистон фуқароси, икки ҳайдовчи Қозоғистон фуқаролари бўлишган. Жабрланган бола Москва клиникасига олиб кетилди, икки эркак владимир шаҳар клиник тез тиббий ёрдам касалхонасида қолишмоқда.


