Россиядаги ЙТҲ оқибатида бир ўзбекистонлик ҳалок бўлди, етти нафари касалхонага ётқизилди

Дата: 11:31, 07-06-2019.

Тошкент. 7 июнь. ЎзТАГ – Россиядаги ЙТҲ оқибатида бир ўзбекистонлик ҳалок бўлди, етти нафари касалхонага ётқизилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Мамлакатимизнинг Қозон шаҳрида (Россия) Бош консуллиги маълумотларига кўра, 4 июнь куни соат 9.10 да Пенза вилояти ҳудудида жойлашган "Урал" М5 трассасида Hyundai. (…) микроавтобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлди, 8та ўзбекистонлик бош мия суяги жароҳати билан Пенза вилоятининг Кузнецк тумани орасидаги касалхонага ётқизилди”, - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон фуқароси Патиллоев Шерали Холназарович (06.09.1983 й. т.) 6 июнь куни юқоридаги шифохонада вафот этган.

Вилоят соғлиқни сақлаш вазирлигидан Бош консуллиги томонидан аниқлаштирилган маълумотларга кўра, ҳозирда даволаш муассасасининг реанимация бўлимида Каракулов Зиёдулло Муртазоевич (05.11.1968 й. т.), Абдуравитов Суннат Исломитдинович (06.05.1995 й. т.), Турдалиева Соҳибахон Жураевна, 24.03.1973 й. т.) муолажалар олмоқда.

Шифохонанинг травматология бўлимида Эгамбердиев Равшан Халимжанович (08.06.1987 й.т.), Қосимов Фазлиддин Бахриддинович (05.03.1986 й. т.), Абдуравитов Мусурмон Абдихалил ўғли (15.05.1995 й. т.), Сафаров Нурулла Давлатмурадович (16.07.1985 й. т.) даволанишмоқда.

Таъкидланишича, Бош консулликда марҳумнинг жасадини ўз ватанига юбориш ва жабрланган ватандошларга ёрдам бериш бўйича консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

 

Сурат манбаи: fergana.agency

Янгилик билан ўртоқлашиш: