Россиядаги ўзбек мигрантлари полициячиларга ҳужжатларни тақдим этиш зарур эмаслиги ҳақида огоҳлантирилди

Дата: 17:16, 12-04-2018.

Тошкент. 12 апрел. ЎзТАГ – Россиядаги ўзбек мигрантлари полициячиларга ҳужжатларни тақдим этиш зарур эмаслиги ҳақида огоҳлантирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Валентина Чупикнинг Фейсбук саҳифасига асосланган ҳолда.

Баъзи ОАВ маълумотларига кўра, у асли ўзбекистонлик бўлган Москвада яшовчи юристдир. Мазкур огоҳлантириш 2018 йил 15 апрелгача давом этувчи “Ноқонуний мигрант”операцияси доирасида қилинган.

“Бу тўғри келган ҳар бир киши бошига фуражкани бостириб олган ҳолда сизнинг ҳужжатларингизни тортиб олиши ва уларни фақат 5000 рубль нақд “жарима” эвазига қайтаради, дегани эмас. Бу фуражкадаги одамлар орасида “Ноқонуний мигрант” операциясига махсус юборилган полициячилар бўлиши, уларга бир қадам жойда эса сизларни ўз миграция базалари бўйича текшириш ҳуқуқи ва имкониятига эга миграция хизмати ходимлари бўлиши зарурлигини билдиради. Қисқаси, полициячиларга ҳужжатларни тақдим этиш зарур эмас, балки улардан сизни миграция хизмати ходимлари олдига олиб боришни сўраш лозим. Улар эса сизни базадан текшириб кўрадилар”, - дейилади Чупикнинг хабарида.

Юристнинг огоҳлантиришича, мигрантлардан +79031489636 / +79268347602 (русча), +79037990291 (ўзбекча) ва +79031699161 (тожикча) рақамларига қўнғироқ қилиш сўралади.

Сурат манбаи: http://www.aif.ru/politics/russia/tiho_pered_burey

Янгилик билан ўртоқлашиш: