Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони яна оша бошлади

Дата: 17:30, 30-03-2018.

Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони яна оша бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Россия Халқ хўжалиги академияси ва Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий таҳлил ва прогнозлаш институтининг “Аҳолининг ойлик ижтимоий-иқтисодий аҳволи ва кайфияти: 2015 йил - 2018 йил февраль” номли тадқиқотида айтиб ўтилган.

“Ўзбекистондан муҳожирлар оқими қисқариши баробарида Украина ва Молдовадан аҳолининг келишининг пасайиши Россияда миграция сальдосининг кейинги йилларда кўрилмаган пасайишига олиб келди”, - деб таъкидланади тадқиқотда.

Агар 2015 йил январ бошида РФ ўзбекистонлик 2215780 меҳнат муҳожирлари рўйхатга олинган бўлса, 2016 йилнинг муқобил даврида улар сони 1785892 кишигача қисқарди. 2017 йилнинг 1 февралига келиб Россияда 1513694 ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари бўлган бўлса, 2018 йил 1 февралига келиб улар сони 1669161 кишигача кўпайган.

2017 йил ва 2018 йил бошидаги статистика Озарбайжон, Тожикиистон ва Ўзбекистондан вақтинчалик миграциянинг бирқатор ўсганини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, кейинги икки мамлакат бўйича 2014 йилги максимал миграция оқимларига ҳали етилгани йўқ”, - деб хулоса қилинади таҳлил сўнгида.

Сурат манбаи: https://tengrinews.kz/sng/kyirgyizstan-prosit-rossiyu-sokratit-chernyiy-spisok-295312/

Янгилик билан ўртоқлашиш: