Россиядан юборилган пул ўтказмаларининг 30% атрофидаси Ўзбекистонга келиб тушган

Дата: 16:54, 19-06-2018.

Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ – 2018 йилнинг I-чорагида Россиядан юборилган пул ўтказмаларининг 30% атрофидаси Ўзбекистонга келиб тушган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

РФ Марказий банки маълумотларига кўра, $2531 млндан (МДҲга) $726 млни Ўзбекистонга ўтказилган, бу эса умумий сумманинг тахминан 28,7% ташкил этади.

Шу жумладан, Тожикистонга $487 млн, Қирғизистонга $434 млн, Арманистонга $209 млн, Озарбайжонга $191 млн, Украинага $158 млн, Қозоғистонга $143 млн, Молдовага $109 млн, Беларусга $73 млн ва Туркманистонга $0,2 млн жўнатилган.

Бундан ташқари, резидент-жисмоний шахслар тарафидан Ўзбекистонга амалга оширилган ўтказмалар суммаси $1144 млндан $200 млнни ташкил қилган. Норезидент-жисмоний шахслар тарафидан ўтказилган маблағлар миқдори $1387 млндан $525 млнни ташкил этган.

$1=7883,99 сўм

Сурат манбаи: http://e-gorlovka.com.ua/rinki/?page=1909

Янгилик билан ўртоқлашиш: