Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 11,18% қисқарди

Дата: 14:34, 19-12-2016.

Тошкент. 19 декабр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг учинчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 11,18% қисқариб, 2015 йилнинг муқобил даври билан солиштирганда $644 млнни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Россия Марказий банки маълумотига асосланган ҳолда.

Россиядан Ўзбекистонга бир пул ўтказмасининг миқдори 2015 йилнинг 3-чорагидаги $482дан кўрсатилган муддатга келиб $476гача камайди. Ўзбекистондан  Россияга бир ўтказма миқдори ҳисобот даврида $1572дан $1295гача озайди.

Эслатиб ўтамизки, 2016 йилнинг 1-чоригада Россиядан Ўзбекистонга $256 млн (2015 йил 1-чорагида $463) ва тескари йўналишда эса $27 млнни ($151 млн) ташкил қилди.

2016 йилнинг 2-чоригида РФдан Ўзбекистонга $474 млн ўтказилди, Ўзбекистондан Россияга $21 млн жўнатилди.

Россия МБ маълумотларига кўра, маълумотлар Anelik, BLIZKO, Contact, InterExpress, UNIStream, Western Union, Колибри, Золотая Корона, ЛИДЕР, Почта России пул ўтказиш тизимларини қамраб олган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: