Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми бешдан бирга ўсди

Дата: 15:18, 19-12-2017.

Тошкент. 19 декабр. ЎзТАГ – 2017 йилнинг учинчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажми бешдан бирга ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Россия Марказий банки маълумотларига кўра, РФдан  Ўзбекистонга $780 млн ўтказилган бўлиб, бу 2016 йилнинг муқобил давридагига қараганда 21,11% кўпдир.

Айни пайтда РФДан Ўзбекистонга $17 млн ўтказилган, бу эса 2016 йилнинг муқобил давридагига қараганда 15% оздир.

Ҳисобот даврида Россиядан Ўзбекистонга юборилган бир ўтказманинг миқдори   $476дан $519гача ошди, Ўзбекистондан Россияга юборилган бир жўнатма ҳажми эса $1295дан $1099гача камайди.

2017 йилнинг 9 ойида Россиядан Ўзбекистонга $1,72 млрд миқдорда (2016 йил 9 ойида - $1,37 млрд) пул ўтказмалари, Ўзбекистондан РФга эса $49 млн ($68 млн) пул ўтказмалари юборилди.

Россия Марказий банки маълумотлар Anelik, BLIZKO, Contact, InterExpress, UNIStream, Western Union, Золотая Корона, ЛИДЕР, Почта России тизимларини ўз ичига олишини таъкидлаб ўтди.

Сурат манбаи: фото из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: