Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатиш “Форсаж” тизими орқали мумкин

Дата: 10:50, 11-07-2014.

Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 8 июлидан бошлаб “Форсаж” тизими орқали Россиядан ташқари МДҲнинг Озарбайжон, Беларусия, Молдова, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон каби мамлакатларига ҳам тезкор пул ўтказишларини амалга ошириш мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу тўғрисидаги маълумот “Россия почтаси”нинг расмий сайтида эълон қилинди.
Пул ўтказишларни “Россия почтаси”нинг 25 мингдан зиёд бўлимларидан туриб амалга ошириш имконияти бор. Тўловни олувчи уни бир неча дақиқадан кейиноқ МДҲ ва Грузиядаги 6 мингдан ошиқ пунктларининг бирида олиши мумкин. Йил охирига қадар “Форсаж” пунктлари сонини 14 мингга қадар етказиш режалаштирилмоқда.
Хизмат “Связь банк” АТБ билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Шу сабабли BLIZKO тўлов тизимининг барча пуктларида 8 июлдан бошлаб “Форсаж” пул ўтказишларини жўнатиш ва олим имконият мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: