Россиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими қарийб 40% га ўсди

Дата: 20:26, 13-08-2019.

Тошкент. 13 август. ЎзТАГ – Россия ФСБ чегара хизмати маълумотларига асосланиб, Россия туроператорлар уюшмасининг хабар беришича, январь-июнь ойларида Россия сайёҳлари оқими 39,4% га ўсди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хабарда қайд этилишича, бу рекорд кўрсаткич. 29,15% ўсиши билан Грузия Ўзбекистондан кейинга тушиб қолди.

2019 йил январь-июнь ойларида Россия Федерацияси фуқароларидан 21 212 095 таси чет элга сафар қилишди. Бу ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 6,67% кўпроқ. Туркия ташқи туризм пешқадамига айланди, Италия тез ўсмоқда, Таиландда туристик оқим бир оз камайди.

"Умумий ҳисоб" (кетган фуқаролар сони, оқиминиисобга олмаган ҳолда), ТОП-5 пешқадамлари 20019 йилнинг биринчи ярмида Туркия (2 741 934 саёҳат, йиллик ўсишда +16,13%), Абхазия (1 857 602 саёҳат, +5,8%), Финландия (1 797 407 саёҳат, +5,17%), Қозоғистон (1 490 519 саёҳат, +7,34%) ва Хитой (1 208 335 саёҳат, +15,8%). ТОП-10дан кейинги ўринларни Украина, Эстония, Германия, Тайланд ва Грузия эгаллади.

 

Сурат манбаи: spot.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: