Россиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими деярли 20% ошди
Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – 2018 йилнинг I чораги якунлари бўйича Россиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими 19% ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ТурСтат таҳлилий агентлиги тузган чиқиш туризмига оид рейтингга таянган ҳолда.
Агентлик малумотларига кўра, Ўзбекистон 2018 йилда рус туристлари орасида энг оммабоп хорижий мамлакатлар рейтингида 40 ўринни эгаллади. Биринчи чоракда 25 минг россиялик туристлар Ўзбекистонга ташриф буюрдилар (ўсиш +19%).
Бундан ташқари, 2018 йилда МДҲ ва собиқ ССРИга чиқиш туризми Қозоғистонга 2% 521 минг ташрифгача, Озарбайжонга 6% 147 минг ташрифгача, Арманистонга 22% 79 минг ташрифгача, Грузияга 21% 163 минг ташрифгача ошди.
Рейтингдаги биринчи уч ўринни Абхазия (797 минг), Финляндия (737 минг) ва Қозоғистон (521 минг) эгаллади. Рейтинг охирида эса – Марокко (2 минг).
Сурат манбаи: http://uz.utro.news/latest/pervym/