Россиядан Ўзбекистонга ўтказмалар ҳажми 50% зиёдга ўсди
Тошкент. 7 июн. ЎзТАГ – 2017 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Россиядан Ўзбекистонга ўтказмалар ҳажми 2016 йилнинг муқобил даврига солиштирганда 50% зиёдга ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) РФ Марказий банки маълумотларига асосланган ҳолда.
Январ-март ойлари орасида РФдан Ўзбекистонга $570 млн жўнатилган бўлиб, бу ўтган йилда шу давридагига қараганда $192 млнга кўпдир.
Шундай қилиб, бу кейинги тўрт йилдаги пул ўтказмалари ҳажмининг чорак ҳисобида илк маротаба ўсишидир. Ўтказмалар ҳажми 2016 йил биринчи чорагида $378 млнни, 2015 йилнинг муқобил даврида $466 млнни ташкил қилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистондан Россияга ўтказмалар ҳажми ўтган йил илк чорагидаги $82 млндан 2017 йилнинг муқобил даврида $68 млнгача камайган.