Россияга кўчиб ўтаётган деярли ҳар ўнинчи киши Ўзбекистондан бормоқда

Дата: 10:55, 24-06-2015.

Тошкент. 24 июн. ЎзТАГ – Жорий йилнинг биринчи чорагида Россияга кўчиб ўтиш гувоҳномасини олган деярли ҳар ўнинчи киши Ўзбекистондан бормоқда. Улар кўчиб ўтаётган 26,7 минг кишининг 9,9% ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Биринчи чоракда кўчиб ўтувчилар учун 26,7 минг гувоҳномалар расмийлаштирилди. Унга 59,3 минг киши киритилган бўлиб, бу ўтган йилнинг муқобил давридагига қараганда 1,8 бараварга кўпдир. Айни пайтда 32% гувоҳномалар (22 минг кишига таалуқли 8,5 минг дона) РФ ташқарида расмийлаштирилган, 68% гувоҳномалар (37,3 минг кишига таалуқли 18,2 минг дона) Россия ФМХ ҳудудий органларида расмийлаштирилган”, – дейилади хабарда.

Берилган гувоҳномаларнинг фуқаролиги эса қуйидагича тақсимланган: Украина – 54,5%, Қозоғистон – 16,7%, Ўзбекистон – 9,9%, Молдова – 8,9%, Арманистон – 3,8%, Тожикистон – 2,6%, Қирғизистон – 1,8%, Озарбайжон – 0,6%.

Янгилик билан ўртоқлашиш: