Россиялик божхоначилар Ўзбекистон фуқаросини декоратив қушлар контрабанда партияси билан қўлга олдилар

Дата: 12:10, 18-03-2016.

Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – Яқинда россиялик божхоначилар Ўзбекистонга декоратив қушларни олиб чиқиб кетишга уринишнинг олдини олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Божхоначилар “Локоть” темир йўл ўтиш пунктида “Новосибирск-Тошкент” пассажир поездида Россельхознадзор ходимлари билан биргаликда Ўзбекистон фуқаролари томонидан декоратив қушлар – 65 та саъвани олиб ўтишга доир икки ҳолатни аниқладилар”, - деб хабар қилишди Россельхознадзорнинг Олтой ўлкаси бўйича бўлимидан.

Ташувчиларнинг сўзларига кўра, қушлар Барнаулдан Тошкентга олиб кетиш мақсадида сотиб олинган. Ўзбекистон фуқаролари  юкнинг ветеринар-санитар жиҳатдан хавфсизлигига доир ветеринар гувоҳнома бўлмаган. Шу сабабли қушлар эгаларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича иш очилиб, қушлар партияси Барнаулга қайтарилган.

Эслатиб ўтамизки, бир ойлар илгари россия божхоначилари худди шу поездда Ўзбекистон фуқаросини 33 декоратив саъвалар партияси билан қўлга олган эдилар. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: