Россиялик гимнастикачи қиз Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади
Тошкент. 13 май. ЎзТАГ – Халқаро гимнастика федерациясининг ижроя қўмитаси мажлисида бир қатор спортчиларнинг фуқаролиги ўзгарганлигини тасдиқлади, дея хабар беради Anons.uz сайти.
Қатор россия ОАВ хабарларига кўра, илгари Россия терма жамоаси аъзоси бўлган 18 ёшли Елизавета Назаренкова эндиликда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Ўтган йили ушбу спортчи қиз гардишда машқ қилиш бўйича Бутунжаҳон ўйинларининг бронза медали совриндори бўлган эди.
Дебреценда бўлиб ўтган Жаҳон кубогининг босқичида Назаренкова якка кўпкурашда учинчи, лентада чиқишда иккинчи ҳамда таёқчалар билан чиқиш баҳсида учинчи бўлган эди.
Назаренковадан ташқари яна бир россиялик гимнастикачи қиз ҳам фуқаролигини ўзгартирди. Эндиликда Нарин Гурбанова Озарбайжон шарафини ҳимоя қилади.