Россиялик кардиохирург Лео Бокерия хоразм шифокорлари учун маҳорат дарслари ўтказди
Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош кардиожарроҳи, Бакулев номидаги Россия юрак қон-томир жарроҳлиги Илмий-амалий маркази директори Лео Бокерия Республика ихтисослашган кардиология марказининг Хоразм филиалида хоразм шифокорлари учун маҳорат дарслари ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Шунингдек, у юрак қон-томир касалликларининг оғир шаклларига чалинган беморларни операция қилди.
Агар ҳозирда бу ерда йилига 100дан зиёд кардиожарроҳлик операциялари ўтказилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, минтақавий филиал мақомини олиниши билан бу кўрсаткич 3-4 баробарга ортади.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиеев вилоятга ташрифи доирасида Республика ихтисослашган кардиология марказининг Хоразм филиалида бўлиб, бу ерда Бакулев номидаги юрак қон-томир жарроҳлиги Илмий-амалий маркази филиали ташкил этишни топширган эди.